Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор нонуштада истеъмол қилиш зарарли бўлган маҳсулотларни айтди

Шифокор нонуштада истеъмол қилиш зарарли бўлган маҳсулотларни айтди

Диетолог Ирина Кононенко нонуштада асосан таркибида шакар миқдори юқори бўлган овқатларни истеъмол қилиш саломатлик учун зарарли эканлигини айтди. Бу ҳақида у «5 канал»га берган интервюсида маълум қилган.

Тез тайёрланадиган бўтқа — бу нонушта учун ёмон вариант. Улар қондаги қанд миқдорини кўтариб, инсулин ишлаб чиқарилишини қўзғатади, бу сизни тез орада яна овқатланишингизга мажбур қилади. Шунингдек, нонушта учун шарбат ва сметана еманг. Ҳар қандай углеводли ози -овқат эрталаб зарарли — мураббо, сендвич ёки шоколадли паста.

«Бир томондан, бу глюкоза, бошқа томондан — фруктоза. Барча фруктозалар тезда жигарга ўтказилади, у ерда жигар ёғига айланади. Натижада танамизга ортиқча оғирлик қўшилади», — дея тушунтирган Ирина Кононенко.

Нонушта учун мутахассислар оқсилларга ва соғлом ёғларга бой таомларни истеъмол қилишни тавсия қиладилар – бу каби нонушта тўйимли бўлади ва углеводли овқатлардан фарқли ўлароқ, узоқ вақт давомида танага қувват беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг