Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шайхонтоҳур туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари жаримага тортилди

Шайхонтоҳур туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари жаримага тортилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 23 июль куни «Баъзи давлат органлари ва ташкилотларнинг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолагани ҳақида хабар бергандик.

Унга кўра, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш маъмурий судлардан Давлат хизматлари aгентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига ўтказилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг МЖтК 2155-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлик юзасидан Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли давлат органлари масъул ходимларига нисбатан дастлабки маъмурий жавобгарликка тортиш чораси қўлланилди.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг хабар беришича, бошқарма томонидан пойтахтдаги бир қатор масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда хусусий корхоналарининг умумий овқатланиш объектларига алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси олиш учун қилган мурожаатларини кўриб чиқиш муддатини бузиб, қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйганликлари учун Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туман ҳокимлигининг мансабдор шахслари маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари яъни 921 500 сўм миқдорида жарима солинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг