Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга топшириқ берди

Фото: Президент матбуот хизмати

Одамлар тиббиётда адолатни сезиши керак. Президент мутасаддиларга шу борада топшириқлар берди.

Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманидаги Марказий кўп тармоқли поликлиникани бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу шифо маскани 1994 йилда қурилган, 2017 йилда реконструкция қилинган. Бу ерда терапия, неврология, кардиология, ревматология, аллергология, педиатрия, жарроҳлик каби бўлимлар, ташхис ускуналари мавжуд.

Ушбу марказий поликлиника ва унинг таркибидаги 9 та оилавий поликлиника туманнинг 51 та маҳалласида яшовчи 346 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.

Президентимиз ушбу поликлиникалар негизида тиббиёт кластери ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

— Замон талаби шундай: хусусий тиббиёт ривожланиб бораверади. Аҳолининг бир қисми хусусий клиникаларга боради. Лекин давлат барча аҳолини сифатли тиббиёт билан қамраб олиши керак. Шунинг учун бу ерни кластерга айлантириб, даволашни манзилли йўлга қўйиш, самарадорлиги ва қамровини ошириш зарур. Одамлар тиббиётда адолатни сезиши керак, — деди президент.

Мутасаддиларга шу борада топшириқлар берилди.

Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Олим Хўжаев номидаги маҳаллада ҳам бўлди. Бу ерда ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган икки қаватли уйларни реновация дастури асосида янгилаш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбарига шу борадаги лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Президент маҳалладаги нуронийлар, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.

Аввалроқ президент кутилмаганда «тайёрланмаган» маҳаллага бориб, мавжуд аҳволни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг