Шавкат Мирзиёев «мудраб ўтирган» раисларни фаолликка чақирди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган маҳаллаларни обод қилиш ва «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишда маълум қилинишича, 2023 йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига берилади.
Умуман, келгуси йилдан бошлаб маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина «Ташаббусли бюджет» орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди. Бунда «Ташаббусли бюджет» лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади.
«Шунда адолат бўлади, одамлар ўзлари ҳисса қўшган лойиҳаларни, албатта асраб-авайлайди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент мутасаддилар эътиборини республика бўйича 1,5 мингта маҳалла аҳолиси бирорта лойиҳага овоз бермаганига қаратди. Яқинда маҳаллаларда раислар сайлови бўлиб ўтгани, янгитдан сайланган раислар одамларга ваъдалар бергани, лекин тақдим этилаётган бу имкониятдан фойдаланмаётганини кўрсатиб ўтди. «Мудраб ўтирган» раисларни фаолликка чақириш, керак бўлса ўқитиш кераклиги таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter