Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фото)
Бугун 9 май куни мамлакатимизда умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда.
Шу муносабат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мотамсаро она ҳайкали мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда «ЎзА» ёзмоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари томонидан Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter