Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СЭО агентлигига 100дан ортиқ хизмат автомашиналари берилди

СЭО агентлигига 100дан ортиқ хизмат автомашиналари берилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва унинг ҳудудлардаги марказларига 130 дона хизмат автомашинаси (30 дона Nexia 3 ва 100 дона Damas) берилди.

Автомашиналарнинг хариди билан боғлиқ харажатлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга карши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланди.

Хизмат автомашиналари биринчи навбатда транспорт воситаларига эҳтиёжи бор, шунингдек, ҳудудий жиҳатидан йирик, аҳолиси гавжум бўлган ҳудудларга ажратилди.

Ушбу хизмат машинлари ҳудудий Санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни иш фаолиятини ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш ҳамда коронавирус инфекциясини олдини олиш ва унга қарши курашиш учун хизмат қилади, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг