Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат раисига ўринбосар сайланди

Сенат раисига ўринбосар сайланди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Бугун Олий Мажлис Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Сенат ахборот хизматининг хабар беришича, ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган бир қатор ташкилий масалалар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Маълумки, Сенат Раиси ўринбосарларидан бири Қорақалпоғистон Республикаси вакили бўлишига оид конституцион норма мавжуд. Шу боис, сенатор Мурат Каллибекович Камаловни Сенат раиси ўринбосари лавозимига сайлаш тўғрисида таклиф, Президентимиз томонидан тақдимнома киритилган.

Мурат Камалов 1955 йилда Нукус шаҳрида туғилган. Олий маълумотга эга ҳуқуқшунос сифатида кўп йиллар масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Жорий йил сентябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб, 2 октябрь куни Жўқорғи Кенгеснинг давлатимиз раҳбари иштирокида ўтган навбатдан ташқари саккизинчи сессиясида Жўқорғи Кенгес раиси этиб сайланган.

Мажлисда сенаторлар томонидан М.Камалов номзоди бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Қонун талабларига мувофиқ яширин овоз бериш орқали 72 та овоз билан  сенатор Мурат Каллибекович Камалов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари этиб сайланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг