Кутилмаган янгилик: семизликнинг ҳам фойдаси бор экан
Семиз кишиларда инсультдан кейин яшаб кетиш имконияти юқорироқ — Америка неврология академияси олимлари шундай хулосага келишди. Гарчи ортиқча вазн юрак хасталиклари хавфини туғдирсада, у инсультдан сўнг тикланишда ёрдам бераркан.
Америкалик олимлар миясига қон қуйилиши кузатилган минглаб кекса беморларни кузатиб боришди. Маълум бўлишича, ортиқча вазнга эга беморлар ўртасида инсультдан ўлим ҳолати вазни меъёрдаги беморларга нисбатан 62 фоиз камроқ кузатилган.
Тадқиқотчиларнинг тахминига кўра, ўтказилган оғир дарддан кейин тикланиш жараёни чўзилиб кетса, танасидаги улкан озиқ моддалари захираси ҳисобига семиз кишилар яшаб қолади. Бироқ бу факт илмий жиҳатдан исботини топгани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter