Семизларнинг озғинлардан устун бир жиҳати бор экан
Ортиқча вазнли кишилар аномал жазирамани енгил ўтказишади, деб ёзмоқда «РИА Новости» россиялик олимларнинг «Иқлим ўзгариши ва саломатлик: баҳо, индикаторлар, прогнозлар» маърузасига таяниб.
Тадқиқотда таъкидланишича, ортиқча тана вазни аномал жазирама пайтида юрак-қон томир касалликлари асорати ва ўлим хавфини оширмайди, аксинча, бундай иссиқни енгил ўтказишга ёрдам беради.
Олимларнинг аниқлашича, ёғ тўқимасининг солиштирма иссиқлик ўтказувчанлиги танадаги бошқа тўқималарга нисбатан пастроқ. Шу боис атроф-муҳит ҳарорати тери ҳароратидан юқори бўлганда ёғ қатлами тананинг исишига халал беради.
2003 йили Европада аномал жазирама қарийб 70 минг кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бундан ташқари, 2010 йилнинг июль ойи кузатувларига кўра, тарихдаги иссиқ ой деб тан олинди.
Июлда АҚШдаги Невада университетининг тадқиқот натижалари чоп этилди. Унга кўра, ҳаво ҳароратининг Цельсий бўйича 40 даражагача кўтарилиши асфальтни шу қадар кучли қиздириб юбордики, атиги бир неча сонияда одам терисини иккинчи даражали куйдиришгача етади. Хавфли гуруҳга ҳаракати чекланган, ёш болалар, йўл транспорт ҳодисасида жароҳатланганлар киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter