Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудиядаги халқаро мусобақада ўзбекистонлик қори қатнашади

Саудиядаги халқаро мусобақада ўзбекистонлик қори қатнашади

Бугун, 24 август куни «Олтин  тепа» жоме масжиди имом ноиби Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказиладиган 43-халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Эртага, 25 август куни Маккаи мукаррама шаҳрида Икки ҳарами шариф ходими, Подшоҳ Салмон ибн Aбдулазиз Ол Сауд ҳазрати олийлари шафелигида халқаро 43-халқаро мусобақа ўз фаолиятини бошлайди.

Исломий ишлар, даъват ва иршод вазири, танловнинг ташкилий ишлари раҳбари, доктор Aбдуллатиф бин Aбдулазиз ал-Шайхнинг таъкидлашича, бу йилги мусобақада 4 миллион риёл миқдоридаги мукофот ажратилгани билан ўтган мусобақалардан афзал саналади.

Мусобақанинг илк йўналиши бўйича биринчи ўринни эгаллаган ғолибга 500 минг риёл ажратилди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Тошкент ислом институти битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов иштирок этади.

Маълумот учун, шу йилнинг 25 августидан 6 сентябрига қадар ўтказиладиган мазкур мусобақада дунёнинг 117 мамлакат вакиллари иштирок этади.

Маълумот учун, Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов 2021 йилда ҳам Қирғизистонда бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида иштирок этиб, совриндор бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг