Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саратон ҳужайраларини ўлдирадиган препарат синовдан муваффақиятли ўтди

Саратон ҳужайраларини ўлдирадиган препарат синовдан муваффақиятли ўтди

Фото: «Depositphotos / auntspray»

Шотландиялик олимлар соғлом тўқималарга зарар етказмаган ҳолда саратон ҳужайраларини ўлдиришга қодир дори воситасини муваффақиятли синовдан ўтказишди, деб ёзади «Evening Standard» газетаси.

«Эдинбург университети олимлари саратонни ўлдирадиган митти SeNBD молекуласини хавфли ҳужайраларни уни «ютиш»га мажбур қилиш учун кимёвий озиқ-овқат бирикмалари билан бирлаштиришди. Саратон ҳужайралари «очкўз» бўлиб, энергия олиш учун кўп озиқ-овқатга эҳтиёж сезади ва одатда соғлом ҳужайралардан кўра кўпроқ нарсани ютиб юборади», — дея хабар берди Эдинбург университети.

SeNBDнинг кимёвий озиқ-овқат бирикмалари билан комбинацияси «зарарли ҳужайралар учун идеал ўлжа» бўлиб, уни «заҳарлилигини билмасдан» ютиб юборади.

Таъкидланишича, SeNBD молекуласи фотосенсибилизатор ҳисобланади — у ҳужайраларни фақат нурда ўлдиради. Бу шуни англатадики, жарроҳ препаратни қачон фаоллаштириши мумкинлигини аниқлай олади, бу эса соғлом тўқималарга зарар етказиши ва соч тўкилиши каби ножўя таъсирлар эҳтимолини камайтиради.

Олимлар препаратни «Троя оти»га, унинг таъсирини эса «метаболик жанговар каллак»га қиёслашади. Шу билан бирга, улар препаратни қўшимча синовдан ўтказиш зарурлигини маълум қилишади.

«SeNBD — ҳозирги кунга қадар яратилган энг кичик фотосенсибилизаторлардан бири бўлиб, уни «Троя оти» сифатида ишлатиш зарарли ҳужайраларни атрофдаги соғлом тўқималарга таъсир қилмасдан йўқ қилиш учун интервенцион тиббиётда кўплаб янги имкониятларни очиб беради», — дея газета етакчи олим Марк Вендреллнинг сўзларини келтирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг