Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги колониядан қочган маҳбус ушланди

Самарқанддаги колониядан қочган маҳбус ушланди

Фото: «arigus»

2019 йил 13 ноябрь куни ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида Самарқанддаги манзил-колониясидан қочган шахс ушланди.

Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун тайинланган жазони Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида ўтаётган  1996 йилда туғилган Ж.Г. у ердан қочиб кетган ва 2019 йил 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.

У «Қидирув» тадбири давомида Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида қўлга олиниб, Самарқанд вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг