Самарқанддаги колониядан қочган маҳбус ушланди
2019 йил 13 ноябрь куни ўтказилган «Қидирув» тадбири давомида Самарқанддаги манзил-колониясидан қочган шахс ушланди.
Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун тайинланган жазони Самарқанд вилоятидаги манзил-колониясида ўтаётган 1996 йилда туғилган Ж.Г. у ердан қочиб кетган ва 2019 йил 9 октябрдан буён қидирувда бўлган.
У «Қидирув» тадбири давомида Ромитан тумани Газли шаҳарчаси ҳудудида қўлга олиниб, Самарқанд вилоят ИИБ ЖИЭБга қарашли 37-сон манзил-колония ходимларига топширилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter