Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги 400 томошабинли хўроз-қиморхона фош қилинди

Самарқанддаги 400 томошабинли хўроз-қиморхона фош қилинди

Иллюстратив фото

Ургут туманида ўртага пул тикиб хўроз уриштирилаётган ва қимор ўйини ўтказилаётган «арена» фош қилинди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Туман ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ургут шаҳрининг Навоий шоҳкўчасида жойлашган уйларнинг биридаги «арена»да пул тикиб хўроз уриштирилаётгани ва қимор ўйини ўтказилаётгани аниқланди. Ўйинлар ташкилотчиси — шаҳарнинг Гулистон кўчасида яшовчи 38 ёшли фуқаро.

Суриштирувлар давомида 30 нафар фуқаро «чемпионат»га ўз хўрозлари билан келгани аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштирилган.

«Арена» ҳам чаканамас: томошага 400 нафардан ортиқ томошабин (!) келган, улар орасида 35 нафари — вояга етмаганлар...

Ташкилотчининг ёнидан томоша ишқибозларидан йиғиб олинган жами 5 726 000 сўм миқдоридаги пул ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг