Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда 64 нафар ҳарбий хизматчининг фарзанди ОТМга кириш тавсияномаларини олди

Самарқандда 64 нафар ҳарбий хизматчининг фарзанди ОТМга кириш тавсияномаларини олди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Марказий ҳарбий округ қўшинларида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига квота асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномаларни топширишга бағишланган тадбир ўтказилди. 

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда Самарқанд (27 нафарга), Жиззах (15 нафарга) ҳамда Навоий (22 нафарга) вилоятларида ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган, жанговар хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган офицер, сержант ва оддий аскарларнинг фарзандларига округ ҳисобида жами 64 та имтиёзли тавсияномалар берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, мазкур тадбир Шарқий ҳарбий округида ҳам ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, олий таълим муассасасига киришга 5 фоизга квоталарни тақдим этувчи бу каби тавсияномалар Тошкент ҳарбий округида, Шарқий ҳарбий округи ҳамда Тоифаланган обектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигидан ҳам топширилган эди. 

2019 йилда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларнинг жами 930 нафар фарзандига тавсияномалар топширилди. Шунингдек, хизмат вазифасини ўташ вақтида ҳалок бўлган ҳамда жароҳат олган ҳарбий хизматчиларнинг 72 нафар оила аъзоси ҳеч қандай имтиҳонсиз олий таълим муассасасига қабул қилинадиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг