Самарқандда ис газидан қурбон бўлганлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди
28 март куни Самарқанд шаҳрида вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаролар хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарлангани хабар берилганди. Улардан 4 нафар фуқаро вафот этиб, 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар ИИБ ТБ томонидан олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, марҳумлар ишлаган уйининг эгаси Ф.Х. ички ишлар орган ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги ҳамда ходимларнинг ўз хизмат барчини бажаришларига қаршилик кўрсатилганлиги ҳолати юзасидан Ф.Х.га нисбатан тегишли маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 29 март кунги қарори билан Ф.Х.га МЖтКнинг 194-моддаси ва 195-моддаси билан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter