Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузилди

Фото: «Xabar.uz»

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов 2018 йил 13 сентябрь куни вилоят ҳокимлиги ҳузурида жамоатчилик кенгаши ташкил этиш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

21 кишидан иборат кенгаш таркибига вилоятдаги нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, нуронийлар ва меҳнат фахрийлари киритилган.

Кенгаши раислигига «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов тасдиқланган.

Жамоатчилик кенгаши вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қарорлар, шунингдек, ҳудудий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатлари ва фикри ҳисобга олинишини назорат қилади.

Ҳокимлик зиммасига юкланган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахл қилувчи вазифалар ва функцияларни бажариш, давлат хизматлари кўрсатиш, ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битимлар, шартномалар, лойиҳа ва дастурларни рўёбга чиқариш бўйича вилоят ҳокимлиги ва мансабдор шахсларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.

Вилоят ҳокимлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, уни амалга оширишда иштирок этади.

Низомда жамоатчилик кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш учун вилоят ҳокимлигини фуқаролар билан боғлаб турадиган «кўприк» ролини бажариши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг