Самарқанд шаҳрига кириш йўллари икки кунга ёпилади
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади.
Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флайерлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз.
Ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин.
Аввалроқ, саммит сабаб Самарқанд кўчалари ёпилиши хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter