Рус артистлари тўйда келинни урган сурхонлик куёвга қарши «исён» кўтарди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги тўйлардан бирида келин-куёв ўртасида ўйин ўтказилгани ва ютқазган куёв келиннинг бошига ургани акс этган видео тарқалган. Тармоқда ушбу ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Ушбу видео нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда ҳам тарқалиб, шов-шув келтириб чиқармоқда. Бир томонда Вьетнам қоралаб чиқса, бошқа томонда руслар жим қараб туролмаган.
Хусусан, тележурналист ва актриса Ксения Собчак мазкур воқеани беэътибор қолдирмаган: «Ўзбекистонда куёв тўйдаги ўйинда ютиб қўйгани учун келиннинг бошига урган. Қизнинг оилавий ҳаёти шундай бошланяпти».
Бошқа бир Ксения Бородина эса ҳиссиётга берилиб кетган: «Қандай шарманда! Ҳар сафар шундай нарса кўрсам, бу қизнинг отаси ва акалари қаерда эканини тушунмай ўтаман. Нега улар бунақа «куёв»ни жойига ўтқазиб қўйишмайди. Даҳшат!».
Таниқли актриса Екатерина Волкова ҳам муҳокамалардан четда қолмаган: «Ўзбекистондаги тўй. Қаердалиги муҳим эмас. Муҳими — бу йигит ёпиқ эшиклар ортида, меҳмонлар тўла залдан қўрқмагани. У ўйинда ютқазиб қўйгани учун келинни урган. Бу оддий ҳолатми ўзи? Бунақаларга нисбатан мен золимга айланаман. Уриш яхши иш эмаслигини бу аҳмоққа биров ўргатмаганми? Бунақаларни даволаш керак!»
Қайд этиш лозим, воқеа қачон содир бўлгани ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter