Россиядан Ўзбекистонга махсус поезд режалаштирилмоқда

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларга пандемия даврида қулайлик яратиш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 5 та махсус рейс режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Поездлар 15, 19, 22, 26 ва 29 ноябрь кунлари соат 20:57 да «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Ушбу рейсларга фақат бир томонга, яъни Волжский-Тошкент йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter