Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда қанча ўзбек бор?

Россияда қанча ўзбек бор?

Фото: «Fakty.ua»

Россияга бошқа мамлакатлардан миграцион оқим 2018 йили 2005 йилги минимумга тушиб кетди — жами 124,9 минг киши келди. Бу ҳақда Росстат хабар берди.

Агар 2017 йилга солиштирилса, миграцион оқим 41 фоизга ёки 87 минг кишига қисқарди. Шу тариқа сўнгги ўн йилда илк маротаба миграция оқими табиий камайиш ўрнини қоплай олмади ва Россия аҳолиси сони 93,5 минг кишига камайди.

2014 йилдан бери тўрт йил давомида Россияга энг кўп иммигрант Украинадан келаётганди. Энди донор-мамлакатлар орасида биринчи марта Тожикистон етакчига айланди: 31 минг киши. 2018 йили қонуний йўл билан келган ҳар тўртинчи иммигрант тожикистонлик бўлди.

Иккинчи ўринда — Қозоғистон (+26,5 минг киши), Украина учинчи ўринда — +14,8 минг киши.

Россияда яшаб, ишлаётган мигрантлари умумий сонига кўра, Ўзбекистон етакчи. РФ Ички ишлар вазирлиги маълумот беришича, 2018 йили Ўзбекистоннинг 4,5 млн. нафар фуқароси миграцион ҳисобга қўйилиб, 3,25 млн. нафари ҳисобдан чиқарилган (сальдо — 1,25 млн. киши). Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари: миграцион ҳисобга 2,33 млн. киши қўйилиб, 1,53 млн. киши ҳисобдан чиқарилган (сальдо — қарийб 800 минг киши).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг