Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги жамғармага директор тайинланди

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги жамғармага директор тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Носир Нодирович Ходжаев Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ижрочи директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, жамғарманинг асосий вазифаси дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни, дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларининг ижара тўловларини жамлаш ҳамда ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг