Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расмий хабар! «Бойсун можароси»да «Ўзбектелеком»нинг алоқаси йўқ!

Расмий хабар! «Бойсун можароси»да «Ўзбектелеком»нинг алоқаси йўқ!

Видеолавҳадан скриншот

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Тузбозор» маҳалласи ҳудудида жойлашган бозорга кириш қисмидаги чорраҳанинг экскаваторда қазиб ташланишининг «Ўзбектелеком» АК Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникациялар боғламаси иш фаолиятига алоқаси йўқ, дея баёнот берди АКТ вазирлиги ахборот хизмати.

2020 йилнинг 12 май куни ижтимоий тармоқларда ва бир қатор интернет сайтларида «Бойсун тумани ҳокими эски бозорни буздириб, савдогарларни янги бозорга ўтказмоқчи», деган мазмунда эълон қилинган видео материал юзасидан 2020 йилнинг 12 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимиятининг телеграм каналида расмий баёнот берилган.

Расмий баёнотда келтирилишича, «Ушбу видео материалда нотўғри талқин қилинганидек, эски бозорга кираверишдаги чорраҳада турган экскаватор бу бозорни бузиш учун эмас, балки «Ўзбектелеком» АКнинг Сурхондарё вилоят филиали Бойсун телекоммуникациялар боғламаси томонидан А.Навоий номли ҳамда «Истиқлол» кўчалари бўйлаб халқаро оптик толали алоқа кабелини ётқизиш мақсадида бу кўчада қазиш ишларини бажариш учунгина киритилган. Қолаверса, ушбу кўчаларда транспорт қатновининг вақтинча чекланиши бу ерда ишлаётган ишчи-ходимларнинг фаолият хавфсизлигини таъминлаш учун қилинган» – дейилган.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу расмий баёнотдан келиб чиқиб шуни маълум қиладики, мамлакатимиз бўйлаб «Магистрал ва мультисервис маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш» (DWDM) лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзбектелеком» АК Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникациялар боғламаси туман марказидаги А.Навоий ҳамда Истиқлол кўчалари кесишмасида 200 метр канализациясини қуриш ишларини олиб борган. Қурилиш ишлари 2020 йил 6 май куни тугатилган.

2020 йилнинг 12 май куни «Бойсун тумани ҳокими эски бозорни буздириб, савдогарларни янги бозорга ўтказмоқчи», деган мазмунда эълон қилинган видео материалдаги «Тузбозор» маҳалласи ҳудудида жойлашган эски бозорга кираверишдаги чорраҳада турган экскаватор «Ўзбектелеком» АКнинг Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникациялар боғламаси фаолиятига умуман алоқаси йўқлигини маълум қиламиз, дейилади АКТ вазирлиги ахборотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг