Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаҳноза Соатова

Ки ҳар не олами суғрода мавжуд, Бори бу олами куброда мавжуд. (Алишер Навоий)

Рағбатми ёки мазах?

Рағбатми ёки мазах?

Фото: Facebook

Суратдаги йигит Шокир Ҳолиқов - «Пролог» фестивалининг 3 карра совриндори. Шу учала фильмининг ҳар бири халқаро миқёсда камида 6 тадан мукофот олган. «Чой» 15 та соврин олди, шулардан 5 таси гран-при. Орасида Канн фестивалиники ҳам бор. Ўша совринлар ёнида «Ўзбеккино»нинг бу совғаси ҳам ажойиб бўлиб турса керак...

Шокир Каннга бормади, ўша 20 кишининг ичида унга жой топилмади. 3 карра «Пролог» совриндорига нега жой топилмайди? Ким билсин энди? Каннга фақат миллионлаб доллар сарфлаб (совуриб) «Скорпион»дек «шедевр»ларни суратга олганлар борса керак-да.

Ўтган йили Венеция фестивалида ғолиб бўлган, аммо тақдирланишига ўзлари бора олмаган болалар ҳақида эшитгандик. Аммо ўшандан кейин улар тўғрисида бирон маълумот чиқмади. Мана шу шиша соврин бўлмаса, Шокир Ҳолиқов ҳақида ҳам балки унутворардик. Биз истеъдодларни кашф қилмаяпмиз, аксинча, сўндиряпмиз.

Ёш киноижодкорлар кенгаши деган ташкилот бор. Бир оёғи Ёшлар иттифоқида, иккинчиси «Ўзбеккино»да туради. Шу ташкилот ННТ бўлса ҳам, маблағни давлат бюджетидан олади. Балки ташкилот раҳбари чиқиб ёш киноижодкорларни қандай қўллаб-қувватлаётгани, Каннга олиб борадиган делегацияси таркибини қандай шакллантириши, қандай қилиб бу делегацияга муваффақиятсиз фильмлар олса-да Мухлиса Азизовадек режиссёрлар ҳар йили кириб қолаверишию, Шокирга ўхшаган халқаро фестиваль совриндорлари нега қолиб кетишини англатар? Ёшлар иттифоқи ҳам бу борада тушунтириш берса бўлар эди. Ҳали биз ундан «Скорпион»нинг ҳисобини ҳам сўраганимиз йўқ.

Ёшларни қўллай олмасак, ҳеч бўлмаса ола қараш билан уларнинг иштиёқини синдирмайлик. Улар бизга керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг