Қутқарувчиларимиз Туркиядаги вайроналар остидан чиқарган жасадлар сони 50 нафарга етди
![Қутқарувчиларимиз Туркиядаги вайроналар остидан чиқарган жасадлар сони 50 нафарга етди](https://static.xabaruz.com/crop/2/8/720_460_95_2876571225.png)
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Туркиядаги ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг қидирув-қутқарув ишлари юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги қидирув-қутқарув жараёнларига жалб этилган қутқарувчиларимиздан янги маълумотлар келиб тушган. Охирги соатлар мобайнида Ўзбекистон ФВВ ходимлари томонидан ҳалок бўлганлар вайроналар остидан яна чиқариб олинган.
Қутқарувчиларимиз вайроналар остидан олган жасадларнинг умумий сони 50 нафарга етган.
Бугун эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилган эди. Мазкур бортнинг ортга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуация қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter