Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоятдаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутатлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва шаҳар фаоллари қатнашди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Айни вақтга қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Қурбон Турсунов Ибрагимович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Аввалроқ Жамол Носиров соғлиги ёмонлашганлиги сабабли Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг