Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қўйлиқ» бозори кўчирилмайди, лекин одамлар мажбуран ҳайдаляпти (видео)

«Қўйлиқ» бозори кўчирилмайди, лекин одамлар мажбуран ҳайдаляпти (видео)

«Қўйлиқ» деҳқон бозори ҳозирча кўчирилмайди, лекин бозор дарвозалари беркитилиб, одамлар мажбуран ҳайдалмоқда. Бу ҳақда ЎзА репортажида айтилган.

Маълум бўлишича, «Қўйлиқ» бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаевга кўра, бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаган.

«Янги кўприк ҳозирча лойиҳа. Унинг қурилишига 2025 йил ёки бошқа маълум бир вақт белгиланмаган. Қурилган тақдирда ҳам кўприк билан бозор орасида катта жой бор, айланма йўл қилиб, пастга туширганда ҳам бозорга халақит қилмайди. Бозорнинг янги жойга кўчирилиши бўйича ҳали бизга шаҳар ҳокимияти томонидан ёки бозорлар маркази томонидан ҳеч қанақа хабар берилмаган. Ва бизга бу бўйича огоҳлантириш хатлари ҳам юборилмаган», — деган у.

Унинг сўзларига кўра, янги қурилган бозор улгуржи савдога мўлжалланган бўлиб, у ерда катта фура машиналари эркин, тўсиқсиз ҳаракатланиб кириб кела олади. «Бундан мақсад бозорга келаётган машиналарни шаҳар ташқарисида ҳаракатланиб, шаҳар ичида тирбандликни олдини олиш учун мўлжалланган жой», — деган бозор маъмурияти вакили.

Видеода бозор сотувчилари ва ишчилари 31 декабрга қадар Food City`га кўчиш бўйича огоҳлантириш хати маъмурият томонидан берилгани айтилган. Бозор директори номига ёздирилган хатда ариза 31 декабрь кунигача фаолиятини тугатиб, Food City`да фаолиятини давом эттириши, агар ушбу қонуний талабга амал қилмаса МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ҳамда Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ хатда мазкур моддалар диспозиция дея қайд этилган.

ЎзА вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ходими билан боғланган, бироқ мухбир бозорлар бўйича маъсул шахснинг телефон рақамини ололмаган.

7 декабр куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қўйлиқ» бозори йўл ўтказгичи кенгайтирилиши туфайли бошқа жойга кўчирилишини маълум қилганди.

9 декабрь куни эрталабдан «Қўйлиқ» бозори ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликдаги «FOODCITY» савдо марказига кўчирилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Кейинроқ эса «Қўйлиқ» бозори автотураргоҳига машиналар киритилмаётгани ортидан бир гуруҳ одамлар автомобил йўлини тўсишга уринишган эди.

12 декабрь куни Бош прокуратура бозор бузилишига қарши норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг иши Бектемир туман маъмурий судида кўрилиб, уларнинг беш нафарига 5-7 кун қамоқ жазоси тайинланганини маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг