Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда солиқ масъулларига иш қўзғатилди

Қорақалпоғистонда солиқ масъулларига иш қўзғатилди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда туман ДСИ масъул шахслари 86 нафар фуқаронинг жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи учун тўланган жами 119,7 млн сўмлик солиқ тўловларини банк кассасига кирим қилмасдан, уларга қалбаки чеклар такдим қилиш орқали ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг