Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мингдан ортиқ йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Мингдан ортиқ йўрға тувалоқ табиатга қўйиб юборилди

Куни кеча, 29 сентябрь куни Қораўзак тумани «Қойбақ» ҳудудида 1031 та йўрға тувалоқ ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси матбуот хизматига таяниб «Makan.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу қуш Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва Халқаро Қизил китобга киритилган. Йўрға тувалоқ бугунги кунда дунёда йўқолиб кетиш хавфи остида турган қуш турларидан биридир.

«Улар Бирлашган Араб Амирликларидаги «International fund for houbara conservation» томонидан кўпайтирилди», дейилади қўмита баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг