Қоракўлда ҳам улкан байроқ ўрнатилди (фото)
Ўзбекистон давлат байроғи ўрнатилган Тошкент, Наманган шаҳарлари қаторига бугун Қоракўл тумани ҳам қўшилди.
Бугун, 12 август куни Бухородаги улкан байроқ баландлиги 35 метр, ҳажми 7 метрга 3 метр бўлиб, у Қоракўл тумани ҳокимлиги олдидаги майдонга ўрнатилди.
Ушбу майдонда яқин кунларда тунги вақтлари турли рангларда жилоланадиган мусиқий фаввора ҳам ишга тушади. Ҳозирги кунда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилаётган мазкур майдон мамлакат мустақиллигининг 27 йиллигига муносиб туҳфа бўлади деган умиддамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter