Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўмита раисига ҳайфсан, вазирга огоҳлантириш берилди

Қўмита раисига ҳайфсан, вазирга огоҳлантириш берилди

Абдураҳмон Абдувалиев ҳамда Ботир Зокиров.

4 январь куни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомитдинов раислигида Вазирлар Маҳкамасида 2020 йил якунлари ҳамда 2021 йил учун белгиланган устувор вазифалар тўғрисида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилиш якунлари бўйича президентга ахборот берилган. Бунга асосан давлат раҳбари уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиевни ишда йўл қўйган хато-камчиликлари, берилган огоҳлантиришлардан тегишли хулоса чиқармагани учун лавозимидан озод қилган.

Бундан ташқари, Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилинган ҳамда қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берилган.

Абдураҳмон Абдувалиев 6 ой ичида кўрсатилган камчиликларини бартараф этмаса, лавозимида қолиш масаласи кўриб чиқилиши айтилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг