Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўлинг борми... демак, пул бор!

Қўлинг борми... демак, пул бор!

Туркман мақоллари

Расмий номланиши – Туркманистон Республикаси. Марказий Осиёда жойлашган. Шимол ва шарқда – Ўзбекистон, шимолда – Қозоғистон, шарқ ва жанубда – Афғонистон, жанубда – Эрон билан чегарадош. Туркманистоннинг ғарбий қисми Каспий денгизи билан туташиб кетган.

Пойтахти – Ашхобод. Ҳудуди – 491.200 км². Аҳолиси – 6 миллиондан зиёд. Давлат тили – туркман.

Диний эътиқоди – ислом. Пул бирлиги – манат.

* * *

Кўрдингми – яширма, кўрмадингми – вайсама.

Сув оқади, тош қолур.

Ерга – сув, эркакка – шуҳрат керак.

Кулиб гапирадиган эркаклардан қўрқ, кўз ёши тўкиб сўзловчи аёллардан қоч.

Камчиликсиз дўст изласанг – дўстларсиз қоласан.

Қўлинг борми, белкурак топилади, демак, пул ишласа бўлади.

Шамолнинг охири – ёмғир, ўйин интиҳоси – муштлашув.

Ўнта қўйнинг эгаси бўлсанг – сен ҳақсан.

Карвон тескари томонга бурилганида чўлоқ биринчи бўлиб қолади.

Яхши қиз камбағал хонадондан чиқади.

Кўп юрган кўп эшитур.

Ким сен билан ҳақ-ҳуқуқ талашса, у қариндошинг эмас.

Мақтовдан эшак отга айланмас.

Душманнинг табассумига ишонма.

Биринчи зарба кучлироқ.

Соч-соқолга оқ оралади, ақл эса қўшилмади.

Билмайсанми – биладиганга ишон.

Кўрга ҳар қадам – чуқурлик.

Қўшни қачон эрта ётиб, кеч туришни қўшнидан ўрганади.

Хотининг йўқми – яқинларинг йўқ.

Кузатувчи йўлдош эмас.

Мамлакатни уни яхши билган душман пароканда қилур.

Қўрқув ўлимдан қутқара олмас.

Бойнинг уй-жойи бўйлаб дарё, камбағалнинг гўшаси бўйлаб йўл ўтади.

Ўғрини ўғрилаш гуноҳ эмас.

 «Дунё халқлари мақоллари» китобидан

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг