Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулда портлаш. Қурбонлар бор

Кобулда портлаш. Қурбонлар бор

Фото: Rahmat Gul / Associated Press

Пайшанба куни кечқурун Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида намойишлар пайтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Франс-пресс» агентлиги хабар бермоқда.

Пайшанба куни кечқурун ҳудкуш ҳужумчи полициячилар ва намойишчилар тўпланиб турган майдонда портловчи қурилмани ишга тушириши натижасида портлаш содир бўлди ҳамда 11 киши вафот этди ва 25 киши жароҳатланди. Мамлакат ички ишлар вазири матбуот котиби Нусрат Раҳимийнинг хабар беришича, «намойишчилар хавфсизлигини таъминлаш учун келган полициячилар ва намойишчилар тўпланиб турган майдонда ҳудкуш ҳужумчи қурилмани ишга туширган».

Шунингдек, Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Воҳид Мажруҳ «ҳозирча 11 киши вафот этгани ва 25 киши жароҳатланган»ини маълум қилди. «Қурбонлар сони яна ортиши мумкин, чунки тез ёрдам машиналари ҳамон воқеа жойида ўз вазифаларини ўтамоқдалар», дея қўшимча қилган у.

Хавфсизлик хизматидаги манбанинг айтишича, портлаш натижасида 20 киши ҳалок бўлган ва яна шунча киши жароҳатланган. Аммо бу хабарни тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.

Ушбу ҳужумни ҳозирча бирор бир гуруҳ ўз бўйнига олмаган.

Номи сир қолишини сўраган расмийлардан бирининг айтишига қараганда, Кобулдаги ушбу намойишлар полиция томонидан спиртли ичимликлар ва наркотик савдосига қарши ўтказилган амалиёт чоғида бир савдогарнинг вафот этиши муносабати билан ўтказилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг