Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонлик депутат: «Ўзбекистонлик ишчиларни патентга ўтказиш керак»

Қирғизистонлик депутат: «Ўзбекистонлик ишчиларни патентга ўтказиш керак»

Фото: «Спутник»

«Республика — Ата Журт» фракцияси депутати Кенжебек Бокоев Жогорку Кенеш йиғилишида Қирғизистонга келиб ишлаётган ўзбекистонликларни патентлаш керак деган таклифни илгари сурди.

Депутатнинг айтишича, Қирғизистонда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони 100 минг нафаргача етади.

«Қирғизистонликлар Россияда патент билан ишлашади. Биз ҳам Ўзбекистондан келган 100 минг нафар мигрантни патентга ўтказишимиз мумкин. Мен давлат миграция хизмати вакиллари билан гаплашдим, улар рози. Агар рухсатнома 500 сом қилиб белгиланса, бир ойда 50 миллион йиғилади. Битта мактаб қуришга етадиган пул», — деди депутат.

Бокоевнинг қўшимча қилишича, айрим маълумотларга қараганда, мигрантлар кириб келишда чегарачиларга 2 мингдан 5 минг сомгача тўлашмоқда.

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати маълумотига кўра, мамлакатда чет элликлар ҳам патент олиб ишлашлари мумкин. Бироқ ишлаш учун учун аввал улар давлат миграция хизматидан рухсат олишлари, кейин давлат рўйхатга олиш хизматида рўйхатдан ўтишлари ва ундан кейин ДСХ га мурожаат қилишлари керак. Айтиш керакки, патент баҳоси қирғизистонликларга қараганда хорижликлар учун бир неча баравар юқори қилиб белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг