Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистонга олиб ўтувчи яна бир ер ости йўли фош этилди

Қирғизистонга олиб ўтувчи яна бир ер ости йўли фош этилди

Скриншот

Кеча, 23 июнь куни ДХХ тезкор тадбири давомида Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи фуқаро Т.М. бошқарувидаги юк автомашинаси тўхтатилган. Машинада тахминий қиймати 15 млрд. сўмлик 2 707 дона мобил телефон борлиги аниқланган.

Тадбир давом эттирилиб, Т.М.нинг яшаш хонадони текширилганида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой райони ҳудудига олиб ўтувчи, эни 1-1,5 метр, баландлиги 2 метр, узунлиги тахминан 130 метр бўлган ер ости йўли аниқланган.

Ушбу ер ости йўли Қирғизистон Республикасидан товар-моддий бойликлар олиб ўтишга мўлжалланган, дейилади хабарда.

Аввалроқ Қирғизистоннинг Қорасув туманида, шундан сўнг Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида бир нечта чегарани кесиб ўтувчи ер ости йўллари фош этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг