Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси замонда яшаяпмиз? Ёхуд «Коммуна»га элтаётган автобуслар

Қайси замонда яшаяпмиз? Ёхуд «Коммуна»га элтаётган автобуслар

Тил – миллат ойнаси. Одамларнинг ушбу ҳикматга қандай амал қилаётгани кўча-кўйда битилган ёзувларнинг нечоғлиқ имло қоидаларига риоя қилингани ҳам кўрсатади. Чунки, ҳар бир ёзув одамларнинг саводхонлик даражасини англатиб туради-да.

Ҳамма жойда бўлгани каби Урганч шаҳридаги реклама, эълон ва бошқа қайдномалар хато ва «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга зид равишда ёзилаётганининг сирлиги жойи йўқ.

Шаҳар ичидаги ва шаҳарлараро автобусларнинг йўналишларини кўрсатиб турувчи ёзувларда собиқ иттифоқ давридаги ҳудудлар номлар ҳамон акс этиб турганига нима дейсиз?! «Коммуна», «1 май», «Спутник», «Райцентр», «Водник» каби номлар янгисига айлантирилганига салкам 30 йил бўлаяпти. Бироқ автобусларда ўша эски номлар ҳанузгача ташиб юрилибди.

Коммунистлар «даҳоси» В.И.Ленин ҳайкаллари 70 мобайнида майдонларда қўр тўкиб, «Коммунизм ўша ёқда!» дегандек қўлини чўзиб турди. Урганч бекатлардаги айрим автобуслар ўша, аллақачон куни битган  коммунизмни излаётганмикан, деган хаёлга борасан киши.

- Кўча-кўйдаги ёзувлар тўғрилигини назорат қиладиган идора ва ташкилотлар борми ўзи? – дейди урганчлик ўқитувчи С.Полвонбоева. – Болалар шу ёзувдан андоза олмайди деб ҳеч ким кафолат беролмайди. Иншо ва диктантларда ўша кўзига сингиб қолган ёзувдаги сўзларни ишлатишади. Хато ёзибсан, десанг, устоз, сиз янглишяпсиз, бу ёзув Урганчдаги фалон жойда шундай битилган, дейди.

Хўш, бу ёзувлар тўғрилигига ким масъул? «Тасвирий ойна» ижодий уюшмасими? Ёхуд Маънавият ва маърифат маркази? Балки Ёзувчилар уюшмасидир? Ким ёки қайси идора ва ташкилот масъул бўлган тақдирда ҳам биринчи навбатда бу ёзувларни битиб, халқнинг кўз ўнгида осиб қўяётганлар бош айбдор саналади.

Бўлди-да энди?!

Э. Бахт

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг