Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси вилоят энг кўп гўшт етиштиргани маълум бўлди

Қайси вилоят энг кўп гўшт етиштиргани маълум бўлди

Фото: «Xabar.uz»

2022 йилнинг январь—июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 1,2 миллион тонна тирик вазнда гўшт етиштирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 6 ойда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда етиштирилган гўшт ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида тирик вазнда етиштирилган гўшт ҳажми қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон – 41,4 минг тонна;
  • Андижон вилояти – 78,7 минг тонна;
  • Бухоро вилояти – 128 минг тонна;
  • Жиззах вилояти – 89,7 минг тонна;
  • Қашқадарё вилояти – 142,6 минг тонна;
  • Навоий вилояти – 78,4 минг тонна;
  • Наманган вилояти – 73 минг тонна;
  • Самарқанд вилояти – 142 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 89,6 минг тонна;
  • Сирдарё вилояти – 33,9 минг тонна;
  • Тошкент вилояти – 149,4 минг тонна;
  • Фарғона вилояти – 85,8 минг тонна;
  • Хоразм вилояти – 89,1 минг тонна.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг