Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёлик санъаткор концертидан тушган пулни «Обод қишлоқ» дастурига йўналтирди

Қашқадарёлик санъаткор концертидан тушган пулни «Обод қишлоқ» дастурига йўналтирди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги фармони ва “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори чекка ҳудудлардаги кўпдан-кўп масалаларга ечим бўлди.

Дастур асосида жорий йилда Қашқадарё  вилоятининг ўзида 26 та, ички имкониятлардан келиб чиқиб яна иккита қишлоқда ва шаҳарларда 4 та маҳаллада ҳам ободонлаштириш ишлари бошланганини инобатга олсак, 32 та чекка қишлоқ ва маҳаллада ободлик насимлари эсмоқда. Бу кичкина рақам эмас, албатта. Дастур асосида олиб бориладиган кенг кўламли ишлар доирасида ана шу маҳаллаларда истиқомат қилаётган қарийб 50 минг хонадон, 262 мингдан ошиқ аҳолининг ижтимоий ҳаётида, яшаш шароитида катта ўзгаришлар бўлади, деганидир.

«Обод қишлоқ» дастурига ҳисса қўшиш катта масъулият ва юксак шараф деб билган қашқадарёлик хонанда, «Шуҳрат» медали соҳиби Умриузоқ Қувватов хайрия концертидан тушган 50 000 000 (эллик миллион) сўм маблағ 2018 йил 8 августдаги №20 сонли тўлов хабарномасига асосан, «Обод қишлоқ» дастури доирасида Миришкор тумани маҳалла хайрия жамғармасининг ҳисоб рақамига олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларига сарфлаш учун йўналтирди.

Аҳрор Содиқов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг