Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нохуш манзара: бўм-бўш банкоматлар ва узунқатор навбатлар

Нохуш манзара: бўм-бўш банкоматлар ва узунқатор навбатлар

Фото: «Xabar.uz»

Мамлакатимизнинг турли нуқталарида, жумладан олис ҳудудларда нақд пул етишмовчилиги кузатилмоқда.

Белгиланган дам олиш кунлари сабабли, кўп банкоматларда пуллар тугаб қолган, борларида узунқатор навбатлар кузатилмоқда. 

Масалан, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз ва Китоб туманларидаги банкоматларнинг кўпида нақд пул тугаб қолган, борларида эса узунқатор навбатларга кўзингиз тушади. 

Китоб туманидаги тўртта банкоматда мутлақо пул топа олмадим. Яна иккитасида узундан-узун навбат. Айримлар кучли ёмғир остида қолиб кетди. Наилож Шаҳрисабз шаҳрига боришга мажбур бўлдим. Афсуски, у ердаям деярли шу аҳвол. Фақат «Микрокредитбанк» ва «Ипотека банк»да нақд пул бор экан. Уч соат овора бўлиб, ишимни битирдим,— деди «Xabar.uz»нинг воҳалик ўқувчиларидан бири. 

Нашримиз мухбири Фаррух Алиевга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳрида ҳам банкоматларда навбатда турганлар озчилик эмас. Ишламаётган банкоматлар ҳам ҳам талайгина. 

Нукус шаҳридаги манзара.
Фото: «Xabar.uz» 

Маълумки, Ўзбекистонда 30 апрель – 4 май кунлари дам олиш сифатида белгиланган. Тижорат банклари ҳам ишламайди. Лекин бу ҳаёт тўхтаб қолади дегани эмас, айниқса, узоқ ҳудудларда нақд пулга эҳтиёжмандлар кўп бўлади. Марказий банк ва бошқа тижорат банклари мутасаддилари дам олиш кунларида банкоматларни нақд пул билан яхшироқ таъминлаш масаласида бош қотиришса ва бу меҳнат қонунчилиги асосида ҳал этилса гўзал иш бўларди, нима дейсиз?!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг