Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди, ХТБ раҳбари эса хайфсан олди
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбариятида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Эшонқулов Акбар Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
2019 йилдан Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти мудири вазифасини бажарувчи вазифасида бўлган Оманов Шоҳжаҳон Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.
Домотов Бўрибой Рўзиевич - Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, Лутфуллаев Улуғмурод Улуғбекович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Абдуғани Ҳимматовга тизимда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларида йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter