Қашқадарёда «Мотамсаро она» ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди
7 май куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида янги барпо этилган «Мотамсаро она» ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ҳамда вилоят Ёшлар иттифоқи кенгаши вакиллари иштирок этди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, уруш фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатилди.
Сўзга чиққанлар бутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлганини, машъум урушда ярим миллиондан зиёд ўзбекистонлик ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармаслигини таъкидладилар.
Тадбир давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Ўзбекистон Президенти номидан совғалар топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter