Қашқадарё ҳокими маҳалла раисларига мукофот ваъда қилди
Қашқадарё вилояти ҳокими в.б Муроджон Азимов «оилавий ажримларга қаршимиз» деган компания бошланганини эълон қилди.
«Янги йил якунида ажримлар содир этилмаган ҳар бир маҳалла раисига, маҳаллий бюджетлардан 5 млн сўмдан 10 млн сўмгача мукофот пули беришни йўлга қўйсак, депутатларимиз бунга қарши бўлишмаса, ажримлар кузатилмаган маҳаллалар раисларини юртимиздаги энг яхши санаторияларга ҳам юборамиз», — дейди Қашқадарё вилоят ҳокими.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бир кило озганга 500 минг сўмдан пул тўланишини маълум қилгани, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов эса фуқароларни пиёда юришга жалб этишни ташкиллаштириб берган маҳалла раиси, профилактика инспектори ва уларнинг атрофидагиларни Дубайга юборишни ваъда қилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter