«Қарама-қарши»: Бизга тунги клублар керакми? (видео)
«Ўзбекистон24» телеканалида «Қарама-қарши» кўрсатуви эфирга узатилди. Кўрсатувда тунги клублар фаолияти таҳлил қилинди.
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси камерал-назорат бўлими бошлиғи ўринбосари Нуриддин Эркабоевнинг айтишича, тунги клубларнинг тушуми таҳлил этилганда, амалдагисидан тўрт баробар камайтириб кўрсатилгани аниқланган. Бу — катта миқдордаги солиқдан қочиш демакдир.
Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи Ойбек Маннонов эса тергов жараёнида аниқланган ҳолатлар ҳақида сўзлаб берган.
Кўрсатувда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, спортчилар, маҳалла фаоллари, мутахассислар томонидан тунги клублар фаолияти ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳақида сўз юритилган. Иштирокчилар тунги клублар фаолиятини тартибга солиш, ёшларнинг маданиятини юксалтириш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларни ўртага ташлаган. Уни қуйидаги видео орқали ўзингиз ҳам томоша қилиб, хулоса қилишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter