Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қандай машқ инсон умрини узайтиради?

Қандай машқ инсон умрини узайтиради?

Фото: «Google.com»

Мутахассисларнинг тадқиқотига кўра, оғир жисмоний ишни қисқа вақт давомида амалга ошириш турли касалликлардан фориғ бўлиш имконини беради. Бу ўринда нафақат жисмоний машқ, балки уни маълум вақт оралиғида амалга ошириш ҳам муҳим ўринга эга.

Олимлар 41 ёшдан 85 ёшгача бўлган 3878 инсон иштирокида тадқиқот ўтказишди. Барча кўнгиллилар мушак кучи бўйича тест синовларидан ўтказилган. Унга кўра жисмоний кучи ўртачадан паст бўлган иштирокчиларда турли касалликлардан вафот этиш хавфи уч-тўрт баробар юқори бўлиши аниқланди.

Тадқиқотни ўтказган профессор Клаудио Гил Араужонинг айтишича, тренажер залида одамлар асосан кўтариладиган тошнинг оғирлигига ёки неча марта кўтаришга эътибор беришади. Олимнинг фикрига кўра, бунинг ўрнига бажариладиган жисмоний машқнинг тезлигига эътибор берган маъқул.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг