Прокурор касалхонага борди, хотиржам бўлинг — текширишгамас...
Сирдарё вилояти прокурори Равшан Машарипов касалхонага борди. Йўқ, текширишгамас. Мажлис ҳам ўтказгани йўқ. Вилоятнинг 2-сектори раҳбари сифатида Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий маркази вилоят филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди, кўрсатилаётган тиббий ёрдам аҳволини ўрганди.
Филиалда кўп йиллар бери замонавий тиббий ускуналарга эҳтиёж катта эди. Бироқ тегишли чоралар кўрилмагани сабаб беморларнинг бир муаммосига иккинчи келиб қўшилаётганди. Ниҳоят, қилинган сайъ-ҳаракатлар натижасида жорий йил филиалга 654,0 минг АҚШ доллари қийматида энг замонавий тиббиёт ускуналари келтирилиб, фойдаланишга топширилди.
То бу ишлар амалга оширилгунча бошқа мутасаддилар қатори вилоят прокурорининг ҳам бир оёғи шу ерда бўлди. Қилмаса бўлмайдиган иш эди-да бу. Нега десангиз, Президент Сирдарё вилояти Ховос туманига ташрифи давомида қатор топшириқлар берганди. Унга асосан 104 нафар мутахассисдан иборат 4 та ишчи гуруҳи тузилиб, 745.557 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада уларнинг 341.194 нафарида турли касалликлар аниқланди. Кўряпсизки, рақам анча хавотирли.
Шундай экан, керакли ускуналарни келтириш билангина иш битмайди. Вақти-вақти билан вазиятдан бохабар бўлиб туриш, бу жараёнда лоп этиб чиқиб қоладиган масалаларга ўз вақтида ечим топиш талаб этилади. Мақбул ечим кўркам кабинетда эмас, жойига чиқилганда топилиши эса тажрибалардан аён.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter