Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура органларининг 30 йиллигига бағишланган фильм намойиш этилади

Прокуратура органларининг 30 йиллигига бағишланган фильм намойиш этилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан «Адолат манзили» фильми яратилди.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Бош прокуратура билан ҳамкорликда «Spectre» киностудияси томонидан «Адолат манзили» номли ҳужжатли фильм суратга олинди.

Мазкур кинокартина прокуратура органларининг 30 йиллигига бағишланади. Унда мазкур соҳа ходимларининг машаққатли меҳнати, касбий фаолияти ёритилган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Фурқат Усмонов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова.

Бугун, 8 январь — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан юртимиз телеканалларида фильмнинг илк намойишлари бўлиб ўтади.

Эфир вақтлари:

  • Sevimli - 16:20
  • Milliy TV - 18:50
  • Zo'r TV - 19:00
  • Mening yurtim - 19:15
  • O'zbekiston 24 - 20:15
  • Renessans TV - 20:30
  • UzReport TV - 21:00

Эфир вақти техник сабабларга кўра ўзгариш эҳтимоли мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг