Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура департаменти бозорларда доллар айирбошлаётганларни қўлга олмоқда

Прокуратура департаменти бозорларда доллар айирбошлаётганларни қўлга олмоқда

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар С.Ҳ.ва С.Д. фуқаро М.А.га 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шунингдек, Департаментининг Косон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Навниҳол” МФЙ ҳудудидаги “Алатун деҳқон озиқ-овқат бозори” олдида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ш. фуқаролар Ш.Н. ва Н.Т.дан 3 500 АҚШ долларини 44,9 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, тадбир давомида 1 600 АҚШ доллари ва 67,6 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Олтинсой тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Э. фуқаро А.А. дан 3 300 АҚШ долларини 42,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг