Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи, Ўзбекистон бўйлаб сув тошқинлари, «Малибу-2» можароси ва бошқа хабарлар

Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи, Ўзбекистон бўйлаб сув тошқинлари, «Малибу-2» можароси ва бошқа хабарлар

Фото:«Xabar.uz»

24 апрель куни турли қизиқарли воқеалар ва маълумотларга бой бўлмоқда. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу кунда Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади. Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз. Бизни кузатишда давом этинг.

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Пекинга етиб борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Пекинга етиб борди.

Биринчи «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми 2017 йилда ўтказилган, унда ҳам давлатимиз раҳбари қатнашган эди. Бу галги саммитда 40 дан зиёд мамлакат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳодиса

Пайариқда кучли сел мактаб ўқувчилари қатнайдиган йўлда катта жарлик ҳосил қилмоқда (видео)

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани 34-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Элёр Жабборовнинг хабарига кўра, Кўлтўсин маҳалласи Ўртатўсин қишлоғида бугун келаётган катта сув тошқини оқибатида мактаб ўқувчилари қатнайдиган йўл катта жарликка айланмоқда.

Пойтахт кўчаларини яна сув босди, Тошкент вилоятида эса дўл ёғди (фото+видео)

«Динамо» стадиони ҳақида: «Самарқанд сузиш ҳавзасига марҳамат»

Самарқандда ёққан кучли жала оқибатида кўчалар ва майдонларни сув босди. Хусусан, шаҳарда жойлашган «Динамо» стадиони ҳам сув остида қолди.

«Вақф». «Малибу можароси»га ойдинлик киритилдими?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси учун қимматбаҳо «Малибу-2» хизмат машинаси харид қилиниши билан боғлиқ шов-шувларкечадан буён тингани йўқ. Масалага изоҳ бериши лозим бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси (ЎМИ) сукутни раво кўрди, фонд раҳбари биринчи ўринбосарининг вазиятга ойдинлик киритишга қилган ҳаракати эса навбатдаги муҳокамаларга сабаб бўлди, холос. Яъники, айтилишича, фонд учун «Малибу-2» сотиб олингани рост, илло улов хайр-эҳсон пулларига эмас, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ажратган маблағ ҳисобига харид қилинган.

Шунингдек ўқишни тавсия қиламиз

«Чўнтак адвокатлари»: сирлар фош бўлмоқда, қиёфалар очилмоқда...

«Love Story»га минглаб доллар сарфлашга тайёрмиз, аммо болаларнинг илм олишига...

Ким Чен Ин Россияга етиб келди ва рус нонини татиб кўришдан бош тортди

Об-ҳаво маълумоти: Эртага қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг