Президентнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди
Асаджон Хўжаев Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Маълумот учун: Асаджон Хўжаев 1970 йилда туғилган. Тошкент электротехника алоқа институти ва Президент ҳузуридаги давлат қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича электралоқа муҳандиси, иқтисод магистри.
Охирги пайтларда Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари — Президент матбуот хизмати раҳбари бўлиб ишлаётганди. Ундан олдин — 2012—2017 йилларда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона директори сифатида фаолият юритган.
Асаджон Хўжаев бундан олдин Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директорининг биринчи ўринбосари бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter