Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ёшларга мурожаат қилди

Президент ёшларга мурожаат қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари тантанали маросимдаги нутқида Ўзбекистон ёшларига мурожаат қилди:

«Азиз ўғил-қизларим, бугун тарихнинг ўзи, замоннинг ўзи сизларнинг олдингизда беқиёс имкониятлар очмоқда.

Эл-юрт корига аввало ким ярайди? Албатта, сизлар!

Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади?

Албатта, сизлар!

Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади?

Албатта, сизлар!

Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади.

Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз.

Ёшлик – ғанимат, вақт – ғанимат, фурсат борида отни қамчиланг! Давлатимиз, халқимиз яратиб бераётган имкониятларнинг қадрига етинг! Дунёга ўз сўзингизни айтинг!

Изланиш ва интилишдан асло тўхтаманг! Бахт ва омад доимо сизларга ёр бўлсин!», деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг